Никоҳлар сони бўйича Зангиота (1 минг 596), Қибрай (1 минг 559) ва Янгийўл (1 минг 574) туманлари етакчилик қилган. Энг кўп ажрим эса Чирчиқ шаҳри (366), Қибрай тумани (328), Олмалиқ шаҳри (285) га тўғри келади. Энг кам ажримлар Нурафшон шаҳри (60), Оҳангарон тумани (91) Оҳангарон шаҳрида (97) қайд этилди.
Бундан ташқари, 4 минг 101 та ҳолатда турли оилавий келишмовчиликлар ортидан ажрим ҳолатлари қайд қилинган.
2020 йилнинг мос даврига нисбатан тузилган никоҳлар сони 2021 йилда 428 тага камайган бўлса, ажримлар сони 1 минг 142 тага кўпайган.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати