Ярим аср давомида бунақаси бўлмаган: 2021 йилнинг 10 июнь куни одамлар Ойнинг “қора диски” Қуёшни тўсиши, Қуёшнинг фақат четки қисми чарақлаб туриши натижасида эса ёнаётган халқа ҳосил бўлишининг гувоҳига айланишади.
Янги Сибирь ороли, Чукотка автоном округи ғарбий қисми, Камчатка ўлкасининг шимоли-ғарбий, Якутия, Магадан вилоятининг шимолий қисми аҳолиси Қуёш тутилишини кузатиш имкониятига эга бўлади.
Москвада Қуёш қисман тутилади: Ой Қуёшнинг 26,7 фоиз қисмини тўсади. Бу Москва вақти билан соат 14 дан 26 дақиқа, 15 сония ўтганида юз беради.