Жумладан:
19 та — кар ва зиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган;
17 та — кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган;
50 та — ақли заиф болаларга ихтисослаштирилган;
3 та — таянч ҳаракатида нуқсони бор болаларга ихтисослаштирилган;
1 та — нутқида нуқсони бор болаларга ихтисослаштирилган мактаблардир.
2022 йилда:
268 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларнинг кўриш қобилиятлари яхшиланди;
35 нафар таянч ҳаракатида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг эркин ҳаракатланишларига имкон яратилди;
179 нафар кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда кохлеар имплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг 4 130 нафарига бепул эшитиш мосламалари тарқатилди;
19 та кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида эшитиш жиҳозлари “ФМ-система” ўрнатилди;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун касб-ҳунарга йўналтирувчи мавжуд тўгараклар сони 569 тага етказилди.