2022 йилда электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 800,8 млн.доллардан ортиқ 196 турдаги маҳсулотлар 60 та мамлакатга экспорт қилинди, деб хабар беради "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати.

GSP+ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Франция, Германия, Руминия, Славения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга Ироқ, Ливан, Марказий ва Ғарбий Африканинг Гана, Камерун Республикаларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган. 

4 та халқаро кўргазмада миллий маҳсулотлар учун алоҳида майдон ажратилди. Кўргазмалар давомида корхоналар қарийб 50 млн.долларлик шартномаларни имзолашга эришди. Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Илк маротаба 14 та янги корхона ўз маҳсулотларини экспортга чиқарди.