Учрашув давомида мазкур олий таълим муассасасининг Жиззах вилоятида филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тўрт томонлама келишув меморандуми имзоланди.

Имзоланган меморандумга кўра:

Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;

Филиалда энг камида 40 фоиз профессор-ўқитувчи Қозон федерал университети ҳисобидан таъминланади;

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар турар-жой билан таъминланади;

кадрлар тайёрлаш Қозон федерал университети таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати