UzAuto Motors компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, 26 декабрь куни охирига келиб Кобалт, Дамас ва Лабо автомобиллари учун жами 98.3 мингдан ортиқ шартномалар тузилди. Уларнинг 95 фоизи Кобалт автомобилига тузилган.
Шу билан, Кобалт автомобилларининг контрактацияси тугатилган. Айни пайтда «UzavtoSavdo» онлайн-савдо тизими орқали «Дамас» ва «Лабо» автомобилларига шартнома тузиш имконияти мавжуд.