Ҳужжатга кўра, 1-синфга қабул қилиш давлат хизмати орқали амалга ошириладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1956 тадан 5689 тага етказилди.
Шунингдек, 2026–2027 ўқув йилида давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар рўйхати тасдиқланди.
Қабул жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
Амалдаги тартибга кўра, 1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Яъни, 2026–2027 ўқув йили учун 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.
Давлат хизмати жорий этилмаган ҳудудларда қабул анъанавий тартибда амалга оширилади. Бунда мактаб раҳбарлари қабул жараёнини ташкил этади ва ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар адм.мактаб.уз электрон тизимига киритилади.
Қабулга оид барча маълумотлар — қабул режаси, муддатлари, микроҳудуд, шунингдек, бошқа тилдаги синфлар учун боланинг бошланғич нутқ кўникмасини баҳолаш саволномаси мактаб биноларида очиқ жойларда жойлаштирилади.
Белгиланган муддат тугагандан кейин мактаблар томонидан қўшимча ўқувчиларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, 2026 йил 10 августга қадар 1-синфга қабул қилинган болалар сонига қараб 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари туман (шаҳар) бўлимларига етказилади. Ушбу жиҳозлар 20 августга қадар мактабларга тақсимланиши режалаштирилган.