«Асосий мақсадимиз одамларимизни доимий даромадли қилишдан иборат. Пули бор одам яхши кийиниш ва овқатланишга, сифатли таълим ва малакали тиббий хизматдан фойдаланишга, мазмунли дам олишга, бир сўз билан айтганда, фаровон яшашга интилади», – деди Президентимиз.

Бу жараёнда тадбиркорлар ҳал қилувчи куч сифатида энг олдинги сафда туриб, саноат ва сервис объектларини ташкил қилиб, доимий иш ўрни яратишда, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касбга ўргатиб, маҳаллаларнинг ўзида ишли ва даромадли қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани таъкидланди.

Шунинг учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсат давом эттирилиб, 2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади, тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларига 10 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 140 триллион сўм ресурс берилади. Шундан 43 триллион сўми хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.