Тадқиқотчилар 2020 йилдан 2050 йилгача инсультдан вафот этадиганлар сони 6,6 миллиондан 9,7 миллион кишигача кўпайишини башорат қилишган. Сўнгги 30 йил ичида мияда қон айланишининг бузилишидан азият чекканларнинг умумий сони (инсульт туфайли муддатидан олдин вафот этган ёки ундан кейин ногирон бўлиб қолган беморлар сони) деярли икки баравар кўпайди. Касалликларнинг 86 фоиздан ортиғи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлган.
Инсульт хавфини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун асос яратиш, цереброваскуляр касалликлар хавфи юқори бўлган одамлар учун дастурларни ишлаб чиқиш, инсультнинг ўткир ҳолатларида ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни режалаштириш ва кўрсатиш профилактик чора сифатида тавсия этилади, деб хабар беради lenta.ru.