Шу билан бирга, тадқиқотчилар XXI асрнинг охирига келиб, инсоният Ҳимолай музликларининг учдан икки қисмидан кўпроғини йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси телеграм каналида маълумот берилди.

Худди шундай вазият Помир музликларида ҳам юзага келмоқда. Федченко номи билан юритиладиган узунлиги 75 километрдан ошадиган дунёдаги энг йирик континентал музликнинг эриш жараёни кузатилмоқда ва бу бугунги куннинг энг катта хавфларидан бирига айланган. 

Глобал исиш оқибатида Тяншандаги музликларнинг эриши тезлашмоқда.