“Ўзгидромет” агентлигининг хабар беришича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.