Буюк Британиялик 21 ёшли Жасмин Харрисон Атлантика океанини қайиқда якка сузиб ўтган энг ёш аёл бўлди, деб ёзади The Guardian.

Маълумотларга кўра, y ўқитувчи ва шунингдек, бармен сифатида ишлайди, саёҳатни 2020 йил декабрида Канар оролларидан (Ла Гомера ороли) бошлаган. Унинг Кариб денгизидаги Антигуа оролига eтиб бориши учун 70 кун, уч соат ва 48 дақиқа вақт кетган.

Харрисоннинг айтишича, у қайиқда 4828 км (3000 миль) масофани сузиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, саёҳатдан «яхши ва ёмон хотиралар» қолади.

Таъкидланишича, ўқитувчи йўлда бир қатор муаммоларга дуч келган. Унинг қайиғи февраль ойи бошида ағдарилиб кетган. Икки кун олдин ҳам бу яна такрор содир бўлиб, натижада қиз тирсагидан жароҳат олган, деб ёзади газета.

Шу вақтга қадар Атлантика океанидан ёлғиз сузиб ўтган энг ёш аёл америкалик Кети Спотс эди. У буни 2010 йилда, 22 ёшида амалга оширган.