Байрам 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида 50 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан маъқулланган.

Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлар эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради.

22 апрель санасида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, бу кун турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш, барча кучларни дунёда хавфсизликни таъминлаш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган Ерни ҳимоя қилишга чорлайди.