Маълумки, сўнгги йилларда гидроэнергетика соҳасига қаратилаётган улкан эътибор натижасида инвестициявий лойиҳалар асосида кенг кўламли ислоҳотлар, қурилиш ва модернизация ишлари белгиланган режа асосида, тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Мамлакатимизда инвестициявий лойиҳалар асосида қуриладиган, эксплуатацияга топшириладиган ГЭСлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг янада ортишига мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мажлислар залида Ижро аппарати ва тизим корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов сўзга чиқиб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизим корхоналари томонидан 2020 йил якуни билан барча прогноз параметрлари режа кўрсаткичларининг бажарилиши ва 2021 йилда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг долзарб вазифалари тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган кейинги масала –ҳамда Жамият фахрий ёрлиғи билан тақдирланган тизим корхона ва ташкилотлари мутахассисларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
22 декабрь – Энергетиклар куни муносабати билан тизимда самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган уч нафар ходим Жамият идоравий мукофоти – “Гидроэнергетика ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
– Соҳа ривожига ўзининг бой билим ва тажрибаси, камтарин ва самарали меҳнатини қўшган, ҳамкасблари орасида юксак инсоний фазилатлари, меҳнатсеварлиги билан катта обрў-эътибор қозонган, гидроэнергетика соҳасининг нуфузи, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг мавқеини оширишга хизмат қилаётган фидойи гидроэнергетиклар Жамиятимизнинг чинакам ифтихоридир, – дейди “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси А.Сангинов.