“Фобос” об-ҳаво марказининг етакчи ходими Евгений Тишковец ўша куни Москвада ҳаво ҳарорати 31-33 даража иссиқ бўлишини маълум қилди.
“22 июнь куни ҳаво ҳарорати 31-33 даража иссиқ бўлиши мумкинлигини инкор этмайман. 1917 йилда Москвада 31,8 даража иссиқ ҳарорат кузатилган. Бу ҳозиргача рекорд кўрсаткич бўлиб турибди. Балки рекорд такрорланар ёки умуман янги рекорд қайд этилар”, деди у.
Аввалроқ Тишковец шу ҳафта охирида мамлакат пойтахтида аномал иссиқ кузатилишини, ҳарорат меъёрдагидан 10 даражагача юқори бўлиши ҳақида хабар берган эди.