Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 22 январда, 23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
22-24 январь кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.