Уларга нисбатан белгиланган  қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон экани, қарамоғида Вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек, оилавий шароити оғир экани, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлгани эътиборга олинди, дея хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.

Қайд этиш лозимки, Комиссия аъзолари ўз фаолиятини бошлаганидан буён фуқаролар мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар бир мурожаат дарҳол ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бугун 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилиши ҳам ушбу сай-ҳаракатларнинг натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш бўйича тергов жараёнлари давом этмоқда.