Ҳодиса 24 январь, жума куни бўлиши кутилмоқда. Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти сайти маълумотларига кўра, бўрон мўтадил бўлади.

Булут тезлиги, ҳисоб-китобларга кўра, нисбатан паст бўлди – тахминан сониясига 500 километр.

Магнит бўрони жума куни Москва вақти билан тушдан кейин етиб келиши кутилмоқда. Бўрон кучини аниқ башорат қилишнинг ҳозирча имкони йўқ. Аммо мутахассислар унинг тахминан G2 даражада бўлишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.