Аниқланишича, И.А 2019 йилда турмуш ўртоғи Д.Э билан ажрашиб кетади. Ўртадаги бир нафар вояга етмаган фарзанд она қарамоғида қолади ва фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра ҳар ойда топган даромадидан 4/1 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланади.

Ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинади ва давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинади. Ўзаро тушунтиришлар давомида фуқаро И.А га ўз вақтида фарзанди моддий таъминотини бажарилиши мажбуриятлилиги эслатилади. Бироқ, у мажбуриятни унутиб турли баҳонаю важлар билан алимент тўламай келади.

Давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилади ҳам. Буни тўғри тушунмаган ота 25 ойдан ортиқ вақт мобайнида тўлади. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилади ва фуқаро И.А ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаро Э.Ж ҳам узоқ вақтдан бери фарзанди моддий таъминотини қасддан тўламаётганлардан бири. У ҳам суднинг ҳал қилув қарори билан 4 нафар фарзандига алимент тўлаши белгиланган бўлсада, аммо у бунга панжа орасидан қаради. Қарздорлик 5.374.740 сўмга етади. Бўлиб ўтган суд давомида бу ҳолатлар аниқ исботини топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасининг 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Раҳимжон Исматуллаев,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари