2022 йилда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан дунё бўйлаб ҳайвонлар орасида келиб чиқаётган касалликларнинг мамамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, 35,5 млн бош чорва моллари эктопаразитларга қарши профилактик ишлов берилиб, чорва моллари сақланадиган 1 млн 200 та бино ва иншоотларда дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди. Амалга оширилган профилактик тадбирлар ва кўрилган кескин чоралар натижасида ўтган давр мобайнида мамлакатимизда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида ўта хавфли юқумли касалликлар кузатилмади.

Республикада фаолият юритаётган деҳқон бозорларига сотиш учун келтирилган 3952 тн гўшт 611,7 минг дона тухум, 34747 тн сут ва сут маҳсулотлари лаборатория таҳлиллардан ўтказилиб, 25,2 тн гўшт ва суб маҳсулотлар, 21,2 тн сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди ва ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

Аҳолига сифатли ва хавфсиз гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида жорий йил мобайнида республика туман ва шаҳарларида замонавий ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари сони 110 тага етказилиб, Ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси VIS-Billur тизимида ишлашлари йўлга қўйилди.