Тўпламлар 2859 ўқитувчи компьютерлари ҳамда 43127 ўқувчи компьютерларидан иборат. Лойиҳа натижасида 2766 та яъни қарийб 30 фоиз мактаб янги компьютер синфларга эга бўлади.
Ҳозирги кунда Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида компьютер синфлари тўлалигича етказилди. Сардоба техноген офатининг оқибатларини юмшатиш мақсадида зарар кўрган умумтаълим муассасаларига қўшимча компьютер синфлари етказилади.
Бухоро, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида компьютер синфларини ўрнатиш жадал суръатларда кетмоқда. Якуний босқичда, Тошкент шаҳар, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида компьютер синфларини ўрнатиш режалаштирилган.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июлдаги қарорига асосан Корея Республикаси "Эксимбанк"и Иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт жамғармасининг 33 млн. АҚШ доллар имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.