1973 йил 3 апрель куни "IBM" компанияси ўзининг энг кенг тарқалган чизиқли штрих-код белгиларидан бири бўлган "UPC ишланмасини расман тақдим этди. Ўша кундан буён, бу сана - "Штрих код"нинг туғилган куни сифатида ёд олинади. АҚШлик Норман Вудланд ва Бернард Сильверлар уни яратувчилари ҳисобланади.
ХХ асрнинг энг илғор ва фойдали ихтироларидан бири бўлган "Штрих-код" - товарларни ҳисобга олиш ва тарқатиш жараёнини автоматлаштиришни бошлаб берган. Бу эса савдо мажмуаларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади ва тезлаштирди.
1974 йил 26 июнда штрих кодли биринчи маҳсулот - бир қути сақич бўлиб, ушбу сақичнинг пакетларидан бири "Смитсон Америка тарихи музейида сақланади.
Ҳозирда тўртбурчак оқ ва қора рангли штрих кодлар ўрнини расмлар эгалламоқда.