Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Б. фуқаро М.Г.нинг фарзандига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тугатганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш орқали Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодиёт йўналишидаги Олий таълим муассасаларидан бирига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.