Мутахассисларнинг фикрича, ўтган душанба куни Ердаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 17 даражадан ошди – 1979 йилда кузатувлар бошланганидан бери бундай ҳолат кузатилмаган.
Ўртача ҳаво ҳарорати юқори эмасдек туюлиши мумкин. Аслида бу Ернинг барча минтақалари, жумладан, океанлар юзасидаги маълумотларнинг ҳисобга олиниши билан боғлиқ. Америкада июль ойининг бошида иссиқ об-ҳаво кузатилди, жанубий ва жануби-ғарбий қисмида ҳарорат 30 даражадан ошди, Аризонада эса 45 даражагача иссиқ бўлди.
Анормал юқори ҳарорат бошқа ҳудудларда ҳам юзага келмоқда. Яқинда Покистонда ҳаво 50 даражагача кўтарилди. Хитой, Ветнам ва Таиландда ҳам юқори ҳарорат қайд этилди, деб хабар беради mir24.tv.