Мазкур бўлим ўқувчиларнинг технологик ва ижодий яратувчанлик кўникмаларини ривожлантириши, ёшликданоқ ихтирочиликка мойиллигини ошириши билан ўзига хос.

Фан мазмунига киритилган янги мақсадларни амалга оширишда бир муаммо бор – Технология фани ўқитувчиларининг мехатроника-робототехника бўйича билим ва кўникмалари ошириш. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Республика таълим маркази ва «TRANSFORMERS Education» ўқув маркази ҳамкорликда бепул 3 ойлик «Мехатроника – робототехника» онлайн ўқув курсини ўқитиш дастурини ишлаб чиқди.

Бепул курс давомида Технология фани ўқитувчиларида амалий кўникмалар шаклланиши учун уларга зарурий хом-ашё ва мосламаларни сотиб олишлари тавсия этилади. 50 дан зиёд мехатроника ва робототехника ускуналари, мослама ва деталлари лойиҳа ишларини биргаликда амалга ошириш, кейинчалик дарсда ва тўгараклардаги амалий машғулотларда фойдаланиш учун айни муддаодир.

Сиз Технология фанининг «Mexatronika–lego education. Оддий механизмлар» бўлими бўйича ўз малакангизни оширишни хоҳлайсизми?

Республика таълим маркази Технология фани ўқитувчиларидан мазкур сўровномада иштирок этишларини сўрайди.