Бу байрам 1922 йил 30 августда юнон-турк урушидаги сўнгги жанг бўлган Думлупинар жангидаги ҳал қилувчи ғалабага бағишланади. Жангдан кейин юнонларнинг Анадолудаги ҳукмронлиги тугади. Ғалаба куни 1926 йилдан буён расмий байрам сифатида нишонланиб келмоқда. Биринчи марта 1923 йил 30 августда нишонланган.

2024 йил 30 август куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан Ғалаба Байрамининг 102 йиллиги нишонланадиган тадбир ташкил этилади. Бу тадбирни Элчи жаноблари Олган Бекар, Элчихонанинг Ҳарбий Атташеси полковник Метин Кая ўз нутқлари билан очиб берадилар.

Мазмунли тадбирдан сўнг, меҳмонлар учун зиёфат дастурхони тақдим этилади.