Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, келгусида завод томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ортиши натижасида уларнинг таннархи ва мос равишда биржа савдоларига қўйиладиган бошланғич нархлари ҳам босқичма-босқич пасайтириб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу нарх арзонлаштирилиши сўнгги уч ой ичида учинчиси ҳисобланиб, аввал жорий йилнинг 29 августдан синтетик дизелнинг 1 тоннаси учун бошланғич нархи 15 550 500 сўмдан 14 504 378 сўмга, сўнг 13 сентябрдан 13 897 110 сўмгача арзонлаштирилган эди.
Синтетик дизелнинг бошланғич нархи 1 литр учун ҳозирда 9930 сўмдан биржа савдоларига қўйилмоқда.
GTL ёқилғисининг беқиёс тозалиги ва унинг юқори самарадорлиги техниканинг ишлаш ва техник хусусиятларини сезиларли даражада оширади.
“Uzbekistan GTL” ёқилғиси Швейцариянинг “SGS” гуруҳининг Бельгия, Эстония ва Франциядаги сертификатланган марказларида синовдан ўтказилган.
GTL дизели “Евро-4” ва ундан юқори бўлган ёнилғида ишлайдиган енгил автомобиллар ва юк машиналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган габарит ва махсус дизель ёнилғили транспорт воситалари учун идеал тарзда мос келади.