Мамлакат Бош вазири Беньямин Нетаньяху заводга ташриф буюриб, ҳосил бўлган маҳсулотни татиб кўрди. У Исроил тез орада муқобил оқсиллар соҳасида янги ечимларни тақдим этишини маълум қилди, дейилади mir24.tv сайтида.
Stakeholder Foods гўшт маҳсулотларини лаборатория шароитида ишлаб чиқаради. Унинг сайтида турли хил принтерлар мавжуд.
Нетаньяхунинг айтишича, ҳукумат бу соҳадаги компанияларга ўз технологияларини ривожлантириш ва олдинга силжишда ёрдам бермоқда.
“Бугун биз балиқсиз ишлаб чиқарилган балиқни, сигирсиз ишлаб чиқарилган гўштни едик. Бу инқилоб”, дейди у.