2015 йил 27 куни БМТнинг Аддис-Абеба(Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

Халқаро банклар кунини унга аъзо мамлакатлар давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.