Корея Республикаси Эксимбанки иштирокидаги «Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистондаги 260 та умумтаълим мактаблари 3 минг 997 дона замонавий компьютер жамламаси (принтер роутер ва зарур бошқа техникалар) билан жиҳозланди.

Ушбу компьютерлар асосан олис қишлоқдаги мактабларга тарқатилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.