2021 йил 11 ноябрдан бошлаб, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари амалга оширилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 1-5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш ўтказилди.
Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябрь кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшетларда саволномаларни тўлдириш орқали рўйхатга олинади.
Бу синов жараёнлари республикамизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказиляпти, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.