Қамаши туман адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази, туман ФҲЁ бўлими ҳамда юридик марказ ходимлари билан ҳамкорликда олис тоғли ҳудудлардан бири туман марказидан 50 километр узоқликда жойлашган Кўкбулоқ МФЙ Лангар қишлоғига аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ташриф буюришди. 4500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган бу ҳудудда қишлоқ аҳлининг давлат хизматларига доимо эҳтиёжлари бор.
— Маҳалламиздаги, айниқса, ёш тадбиркорлар марказ ходимлари хизматидан жуда мамнун, — дейди Лангар қишлоғида яшовчи Ойсулув Каримова.— Яқинда ўзим ҳам давлат рўйхатидан ўтиб, якка турдаги тадбиркор бўлдим. Ишимни тезда ҳал қилиб беришди.
Ҳужжатларимнинг ҳаммаси шу ернинг ўзида тайёр бўлди. Маҳалламизда савдо мажмуаси ташкил қилдим. Фаолиятимни келгусида янада кенгайтириб, гўзаллик салони очиш ниятидаман.
Шу куни 50 нафарга яқин фуқароларга ҳуқуқий ҳамда давлат хизматлари кўрсатилди. Аҳоли 10 та электрон калит, 8 та пенсия маълумотномаси, 2 та кадастр паспорти, 1 та МЧЖ рўйхатдан ўтказилди. Қолган фуқаролардан муддати ўтган гувоҳномалар учун аризалар олинди, туман адлия бўлими ходимлари томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қамаши туман Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар жами 14821 та давлат хизматлари кўрсатилган.