Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларни Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига ҳамда Туркия Фанлар Академияси ва Туркиянинг “TUBITAK BILGEM” Информатика ва ахборот хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида эълон қилинган мақсадли танловлари ва бошқа танловлар якуний натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, 46 нафар ёш олим етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировка ўтайди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.