Навоий-Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2021 йил 25 август куни соат 7:28 да Тошкент-Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкентдан Навоийгача ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар Навоийдан Бухорогача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади. 

Жорий йил 25 август куни Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати