Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

— Энг нохуш сценарийнинг олдини олиш учун 5 июлдан бошлаб биз Уст-Каменогорск ва Семей шаҳарларини ёпамиз ҳамда одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини камайтирамиз. Буларнинг барчаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилади. Фақат ўз-ўзини изоляция қилиш CОVID-19 га қарши курашда самарадорликни кўрсатди. Карантин даврида вилоятда касалланганлар сони 135 тани ташкил этди. Ва июнь ойида бу рақам 710 кишига кўпайди ва ўсишда давом этмоқда", — деб ёзди Даниал Ахметов.

Шунингдек, ушбу ҳафта охирида барча ҳаракатларни чеклашни тавсия қилди. 

— Биз алоқалар занжирини узишимиз керак. Бу жуда зарур! Бу жараёнга қанчалик масъулиятли ёндашсак, шунчалик тез нормал ҳаётга қайтишимиз мумкин, — деди у.

Шунингдек, у, корхоналар, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, банклар, маиший хизмат кўрсатиш марказлари (қисқартирилган жадвалга мувофиқ) иш олиб боришини таъкидлади.

«Биз бизнесни имкон қадар карантин чоралари оқибатларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз», дея тушунтирди ҳоким.

"Бугунги кунда ижтимоий масофа, ўз-ўзини изоляция қилиш, ниқоб режими - бу одамлар ўз хавфсизлиги учун қилиши керак бўлган энг кам нарса. Биз, ўз навбатида, минтақадаги касалхоналарни зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар, шифокорларни эса ҳимоя воситалари билан таъминлаш юзасидан қўлимиздан келганини қилдик.

Энди бизнинг умумий вазифамиз - биргаликда чеклов чораларига риоя қилиш ва вирус тарқалишининг олдини олиш", - деб ёзди Даниал Ахметов.
Вилоят раҳбари Шарқий Қозоғистонда ҳар қандай ҳолатга тайёр эканликларини қўшимча қилди: 1 700 юқумли, 2 500 карантин тўшаклари, шунингдек, реанимация бўлимлари тайёрланган.

«Минтақада одамлар тез тиббий ёрдамни ололмайдиган пункт йўқ. Тиббиёт муассасалари ва ижроия ҳокимияти ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча алгоритмлари тасдиқланган ва ишлаб чиқилган», - дея сўзини якунлади Даниал Ахметов.