Қарор билан 2026 — 2030 йилларда:
- электрон тижорат айланмасини 30 трлн сўмга етказиш;
- 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
- умумий қиймати 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
- айрим турдаги товарларни импорт қилишда ягона божхона тўловини жорий этиш орқали ташқи савдо операцияларини тартибга солиш асосий мақсадлар этиб белгиланди.
2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида резидентлар ва норезидентлар томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун уларни вақтинча сақлашга мўлжалланган янги турдаги эркин омбор — бонд омбори фаолияти йўлга қўйилади.
- бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
- бонд омборидан товарларни сотиш махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
- бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ҳамда ушбу товарларни жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун чакана сотишга рухсат берилади;
- бонд омборидан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжи учун сотиладиган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
- бонд омборига жойлаштирилган товарларни жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқаришда мувофиқликни баҳолаш, санитария ва ветеринария назорати чоралари қўлланмайди.
Бунда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва ветеринария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик бонд омборлари операторлари зиммасига юкланади;
республика ҳудудидан бонд омборига махсус электрон савдо платформалари орқали чакана сотиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришга рухсат этилмайди, бундан республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун мўлжалланган товарлар мустасно.
Бошқа товарлар учун эса амалдаги халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келинадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган ойига 200 АҚШ доллари нормаси сақланиб қолади.