Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Чоpток туманида яшовчи 18 ёшли Т.Б. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.Б. интернет фойдаланувчиларига ўзининг "Телеграм" мессенжеридаги “bezmakler” номли канали орқали Тошкент шаҳридан ижарага хонадон топиб беришини ваъда қилган ҳолда фуқароларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида уларнинг пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олган, сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,Т.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.