Унга кўра, ўша пайтда об-ҳаво маълумотини икки ҳафта олдин тақдим этиш мумкин бўлади. Бироқ, бу максимал прогноз даврида ҳам ҳар қандай янги билим ва суперкомпьютерлар об-ҳавони охиригача олдиндан аниқ айтиб беришга имкон бермайди, дея қўшимча қилди у.

Вильфанднинг таъкидлашича, ҳозирги кунда об-ҳавони беш олти кунгача батафсил ва сифатли прогноз қилиш мумкин, холос.

“Кейинчалик янги кузатув асбоблари, атмосферанинг физик қонунлари, 1 мм дан 1 минг км гача бўлган ўлчовлар борасида янги билимлар пайдо бўлади, ҳозиргига қараганда ниҳоятда кучли бўлган суперкомпьютерлар яратилади, аммо атмосфера тартибсиз моддадир. Дастлабки башоратлар ишларни шунга қараб режалаштиришга имкон бермайди”,  дея тушунтирди метеоролог.