Инспектор карантин қоидаларига риоя қилмагани учун вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик марказига олиб бормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига пора талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда инспектор М.А. фуқаро Ф.С. орқали 500 минг сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма инспектор М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.