Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йилнинг 7 март куни Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбиридаги нутқида маълум қилди.

Маълум қилинишича:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд 1 миллион нафар хотин-қизларимиз “Аёллар дафтари”га киритилди,
  • ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади,
  • боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади,
  • 6 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли ва иш излаётган опа-сингилларимиз ишга жойлаштирилади.

Шунингдек, ҳар йили оғир вазиятга тушиб қолган 50 минг нафар хотин-қиз мамлакатимиздаги сўлим масканларга ўқиш ва ҳордиқ чиқариш учун юборилади. Уларга психологик ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этилади.

2025 йилда 1,5 миллион нафар хотин-қизда саратон касаллигини эрта аниқлаш мақсадида скрининглар ўтказилади.