«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ мутахассислари томонидан «Қайроқ» сув насос станциясига даставвал, 35 кВли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш учун 20 дона таянч ўрнатилиши бошланиб, шундан 17 дона металл анкер ва 3 дона темир-бетон таянч ўрнатилди. Ҳудудга 2,9 км узунликда юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи тортилди.

Дастурга кўра, ишга туширилиши режалаштирилган 2 дона ҳар бирининг қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторига эга нимстанция фойдаланишга топширилди.

Қайроқ массивидаги 1 448 гектар яйлов майдонни ўзлаштириш учун икки кўтармали «Қайроқ» насос станцияси қурилиши туманда 3000 га яқин янги иш ўрни яратилишини таъминлайди.