«2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида, жами 3 400 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 383 та ичимлик ва оқова сув иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш режалштирилган.

Бугунги кунда 353 та объектнинг лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва бир вақтнинг ўзида қурилиш- монтаж ишлари бошланган.

Ушбу дастурлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг август ойининг охиригача якунланиб, объектларни фойдаланишга топширилиши режалаштириб олинди.

Натижада 963 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 673 мингдан ортиқ аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади».