Тадбир давомида Ховос тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналидан фуқаро Т.Х. ва А.Л. тақиқланган ов қуроллари ёрдамида (электр қармоқ) ноқонуний равишда 9 турдаги 68 дона балиқларни овлагани аниқланди.

Таъкидланишича, ноқонуний ов оқибатида ҳайвонот дунёсига жами 47 миллион 160 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. 

Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига юборилди.