Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда жами фаолият юритаётган 5 375 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 26,0 триллион сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 фоизга ошган.
Йирик корхоналар маълумотлари бўйича:
Калава ип ишлаб чиқариш – 36,9 фоизга ошган;
Гилам ва бошқа тўқимачилик пол қопламалари – 54,3 фоизга ошган;
Нарса жойланадиган қоплар ва пакетлар ишлаб чиқариш – 23,5 фоизга ошган.
Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 14,6 фоиз;
Тошкент вилояти – 10,2 фоиз;
Қашқадарё вилояти – 9,2 фоиз;
Самарқанд вилояти – 9,1 фоиз.