Рори ҳайратланарли бу натижани 30 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги болалар ўртасида АҚШда ўтказилган оғир атлетика турнирида қайд этган. Табиийки, у мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган.

Ёш спортчи Оттавада яшайди. Гимнастика ва оғир атлетика билан мунтазам шуғулланади. Рори ўз инстаграм саҳифасига спорт машғулотларининг видеоларини жойлаб боради. Видеолардан бирида 80 килограмм оғирликдаги штанга кўтараётгани акс этган.

Рори оғир атлетикани севимли машғулоти, деб билади ва ҳафтасига 9 соат машқ қиладиган гимнастикадан афзал кўради.

Зуҳра ҚАРШИЕВА