Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлисида маълум қилинди, дея хабар беради ЎзА.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан 130, шу жумладан 33 та қонун, 34 та Президент ҳужжати, 46 та Ҳукумат ҳужжати, 12 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилгани қайд этилди.Шунингдек, келиб тушган жами 93,4 минг мурожаатнинг 82 фоизи қонуний ҳал этилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга киритилган 425 миллиард сўмлик даъво (ариза)лар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 300 мингга яқин тарғибот тадбири ўтказилди.
Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан эса жорий йил тўққиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоиз кўп, яъни 9,6 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.