Натижа эса ҳаммамизнинг кўз олдимизда, дунё ҳамжамияти нигоҳида: Ўзбекистонда барча соҳада катта эврилишлар бўлмоқда, халқимиз ҳаёти яхшиланиб, турмушимиз фаровонлашмоқда.
— Бизнинг бу борадаги позициямиз оддий, шу билан бирга, ўзгармас ва қатъийдир. Яъни, “Жамиятимизда қонун – устувор, жиноятга жазо – муқаррар”, деган принципни оғишмай амалга оширишимиз керак. Одамлар биздан шуни кутяпти, Бу борадаги ишларни Президентга кўрсатиш учун қилманглар, у хиёнат бўлади, халқни рози қилиш учун қилинглар, — деди Президент.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари адолат ва қонун устуворлигини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишидаги вазифалар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга алоҳида топшириқ берди. Унда 8 та мақсадга эришиш учун 24 топшириқ кўзда тутилган.