"Ўзбекнефтгаз" АЖда хизмат қилаётган геологларнинг сўнгги йилларда Давлат геология қўмитаси ва юртимиздаги бошқа турдош ташкилотлар, шунингдек хорижий компаниялар билан биргаликда амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари натижасида нефть ва газ геология-қидирув ишлари доирасида бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, "Шўртан" ва "Учқир" конларига тегишли майдонларда 2600 км2 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилди, 30 га яқин янги майдонлар бурғилашга киритилди, 80 дан ортиқ қудуқлар қурилиш билан тугатилиб жами 246 минг метр бурғилаш ишлари бажарилди.

Юқоридаги тадбирларни амалга оширишга «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳисобидан 1,73 триллион сўм йўналтирилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бўйича 8 та янги нефть ва газ конлари очилди ҳамда 57,1 миллиард м3 табиий газ ва 2,7 миллион тонна нефть ва газконденсат захиралари кўпайтирилиб, Республика углеводород хом ашё базасини 70,1 миллион тонна шартли ёқилғига ўстиришга эришилди. Бу ҳақида "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.