АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўтган 3 йил мобайнида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида 30 729 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасига кўра 80 миллиард 40 миллион 672 минг сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида истеъмолчилар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун қурувчи ёки қурилиш-пудрат ташкилотларидан томонидан қурилаётган кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш тўғрисида келишилган шартноманинг муҳим шартлари бузилиши (белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши) бўйича 441 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 290 та истеъмолчиларга 1 526,7 миллион сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.

22 та истеъмолчиларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб 420,0 млн.сўмга даъво аризалари киритилди, қолган 129 та мурожаатчиларнинг ўзаро 2 462,0 миллион сўмга тузилган шартнома шартларини ўрганиш орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатларига аниқлик киритилмоқда.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида айрим сабабларга кўра авиачипта ҳамда билетлардан фойдалана олмаган истеъмолчиларнинг авиачипта пулини қайтариб олишдаги муаммолари бўйича 581 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 154 нафар фуқарога 316,1 миллион сўмлик авиачипталарнинг пуллари, қолган 241 нафар фуқарога 56,7 миллион сўмлик билет пуллари қайтариб берилиши таъминланди.

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Агентликнинг ишонч телефони, электрон почта ҳамда веб-сайти орқали жорий йилнинг ўтган даври давомида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида шартнома шартларининг муҳим шартлари, белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажармаётганлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича 6039 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъул ташкилотлар билан кўриб чиқилиб, қонуний чоралар кўрилиб келинмоқда.