Бугунги кунда мазкур порталга 876 турдаги маҳсулот жойлаштирилиб, уларнинг мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишига, яъни импорт қилинишига тақиқ қўйилди.
Маҳсулот тўғрисидаги ахборотларга кўра, улар 171 турдаги ўйинчоқ, 77 турдаги электротехника ускуналари, 26 турдаги ёритиш жиҳозлари, 25 турдаги болаларни парваришлаш учун жиҳозлар, 24 турдаги заргарлик буюмлари, 43 турдаги косметика воситалари ва бошқа маҳсулотлардир.